Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ ҳам «Қамчиқ» довони бўйича мурожаат билан чиқди
Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотига асосан жорий йилнинг 11,12 ва 14 январь кунлари «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ёғиши, вақти вақти билан кучайиши, туман тушиб кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 22-25 м/сек.гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши ва музламалар ҳосил бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, ҳайдовчилардан, зарурат бўлмаганида, довон йўлидан ҳаракатланмасликларини, ҳаракатланган тақдирда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам «Қамчиқ» довони бўйича тезкор хабарнома эълон қилганди.
Мавзуга оид
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
08:46 / 18.05.2026
Қамчиқда тоғда адашган 7 нафар фуқаро қутқариб қолинди
18:30 / 28.04.2026
Қамчиқ довонида сотувчини милтиқ билан жароҳатлаган эркак 4 йилдан кўпроққа қамалди
11:10 / 16.04.2026