Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР Олимпиададаги иштирокини Жанубий Корея билан 1 ҳафта ичида муҳокама қилади
КХДР ва Жанубий Корея Шимолий Корея делегациясининг Пёнгчангдаги Олимпия ўйинларидаги иштирокига оид музокараларни 20 январга қадар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС Рёнхап агентлигига таянган ҳолда хабар берди.
«Амалий даражадаги музокаралар, катта эҳтимол билан, 20 январга қадар бўлиб ўтади. Шу куни Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро олимпия қўмитасининг йиғилиши ўтказилади.
Бунга қадар Шимолий Корея делегациясининг ўйинлардаги иштирокига доир барча деталларни якуний тарзда мувофиқлаштириб олиш талаб этилади», - дея маълум қилди Жанубий Кореянинг Бирлашув бўйича вазирлиги вакили.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Жанубий Кореядан музокараларда маданият, спорт ва туризм вазирининг ўринбосари Но Дэ Ган иштирок этади. Учрашув давомида Шимолий Кореянинг таркиби тахминан 400-500 кишидан иборат бўлган делегацияси ҳаракатланиш йўналишини мувофиқлаштириш ва уни жойлаштириш масаласини ҳал этиш режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея КХДРга нисбатан санкцияларни енгиллаштирмоқчи экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026