Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда музлаб қолган тимсоҳлар ўзига кела бошлади
АҚШнинг Шимолий Каролина штатида аномал совуқлар сабабли музлаб қолган тимсоҳлар ўзига кела бошлади.
Аввалроқ интернетда Shalotte River Swamp миллий боғидаги ҳовузда музлаб қолган тимсоҳлар видеоси пайдо бўлганди. Миллий боғда суратга олинган янги видеода тимсоҳлар мажбурий уйқудан кейин яна ўзига келиб, жонлана бошлаганини кўриш мумкин.
Боғ раҳбари Жорж Ховарднинг таъкидлашича, тимсоҳлар ўз таналари ҳароратини ўзгартириб ва моддалар алмашинувини секинлаштириб, муҳит шароитларига мослаша оладилар. Об-ҳаво мақбул ҳароратга келгандан кейин тимсоҳлар одатий ҳаёт кечиришга қайтадилар.
Мавзуга оид
11:00
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026
Ўлимга тик боққан одам – вулқон лаваси остида қолган фотограф
21:07 / 25.06.2026