Ўзбекистон | 21:28 / 13.01.2018
46007
2 дақиқада ўқилади

Тожикистонликлар Шавкат Мирзиёев ташрифидан нималар кутмоқдалар? (Видео)

Фото: Asia-Plus

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида биринчи навбатдаги вазифалар қаторида қўшни давлатлар билан муносабатларни “қайта юклаш”га эътибор қаратди.

Жорий ҳафтада Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг Тожикистонга ташрифи вақтида Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари билан бирга икки давлат муносабатларини ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олинди. Хусусан, виза масаласида ҳамда Фарҳод ГЭС масаласида келишувга эришилди. 

Келишувларга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон яқин кунларда бир қатор ҳужжатлар, жумладан “Фуқароларнинг ўзаро ташрифлари тўғрисида»ги янги ҳужжатни имзолайди.

Қуйида Тожикистондаги медиагуруҳлардан бири пойтахт Душанбе аҳолисига “Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ривожланишидан биринчи навбатда қандай ўзгаришларни кутмоқдасиз?” деган савол билан юзланди.

Таъкидлаш жоизки, душанбеликларнинг аксарияти икки давлат ўртасида визалар бекор қилинишини кутиб қолишларини айтишган. 

Тошкент ва Душанбе келишди. Виза режими бекор қилинади

Мавзуга оид