Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудиялик шаҳзода озодликка чиқишга доир музокараларни бошлади
2017 йилнинг ноябрида Ал-Валид бин Талал ва яна ўн шаҳзода қўлга олинган эди, улар пул ўмариш ва ўз ваколатларини суистеъмол қилишда айбланганди. Reuters агентлигининг хабар қилишича, бин Талалга қарши айблов эълон қилинганидан сўнг у Саудия Арабистони расмийлари билан озодликка чиқишга доир музокараларни бошлаган. Бироқ ҳукумат, хусусан мамлакатнинг бош прокурори шаҳзода айтган суммага рози бўлмаган.
Ал-Валид бин Талал Абд-ул Азиз ол Сауд — Саудия Арабистонининг энг бадавлат кишиларидан бири. 14 январь кунги маълумотларга кўра, Bloomberg унинг молиявий ҳолатини 17,7 миллиард долларга баҳолаган. Шаҳзода Kingdom Holding Co'ни бошқаради. У қўлга олинганидан сўнг компания акциялари нархи пасайиб кетди, натижада Талалнинг бойлиги 1,2 миллиардга камайди. Ҳибсга олингунга қадар Bloomberg унинг молиявий ҳолатини 19 миллиард долларга баҳолаганди.
Саудия Арабистони ҳукумати коррупцияда гумон қилинган амалдорлар ва қироллик оиласи аъзоларидан 800 миллиард доллар мусодара қилмоқчи. Умуман олганда, кампания доирасида 60 шаҳзода ва давлат тузилмаси вакиллари ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026