Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда сувнинг сифатини назорат қилиш учун робот-турналар қўлланади
Сингапурда бешта маҳаллий сув омборида сувнинг сифатини мониторинг қилиш учун робот-турналардан фойданилади. Бу ҳақда Channel News Asia хабар бермоқда.
Турналарни эслатувчи SWAN (Smart Water Assessment Network) роботлари Сингапурнинг бир нечта институтлари мутахассислари томондан Сув захиралари агентлиги иштирокида ишлаб чиқилган ва 2014 йилда синовдан ўтказилган, 2016 йилда эса роботнинг синовлардан ўтказиш дастури якунланган.
Роботлар иккита моторча ва сув сифати ҳақида маълумотлар, жумладан сувнинг ишқорийлиги, ундаги кислород миқдори, тиниқлиги ва хлорофилл миқдори ҳақида маълумотлар олиш учун датчиклар билан жиҳозланган.
Айни вақтда сувнинг таҳлили қайиқларда сув намуналарини олиш билан амалга оширилади. Бунга инсон ресурслари, намуналарни етказиш учун вақт кетади. Бу эса фавқулодда ҳодиса юз берганда ва тезкор жавоб бериш зарурлигида панд бериши мумкин. Роботлар эса реал вақтда маълумотларни жўнатиши мумкин ва оператор кузатувида автоном режимда ишлайди.
Таъкидлаш жоизки, бу роботлар ўз туридаги биринчилари эмас. Ўтган йил ёзида Лозанна федерал политехника мактаби муҳандислари гуруҳи илонни эслатувчи робот яратишган. Бу робот сувнинг тозалиги ва унинг ифлосланиши манбаларини қидириш билан шуғулланади. 1,5 метр узунликка эга робот бир нечта модулдан ташкил топган. Бу модулларнинг ҳар бири моторча билан таъминланган.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025
Сингапурда онлайн фирибгарлик учун дарралаш жазоси жорий этилди
20:06 / 05.10.2025