Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрмон фонди ерида чорва молларини ўтлатишга қандай жарима белгиланади?
9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (МЖтК) 77-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Norma.uz’нинг ёзишича, энди чорва молларини ўтлатиш қоидаларини бузиш ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик кўринишида маъмурий ҳуқуқбузарликнинг анча оғир тури ҳисобланади.
Маълумот учун: ўрмон фондида чорва молларини ўтлатиш тартиби Ўзбекистон Республикасида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш қоидалари (22.11.1999 йилдаги 506-сон ВМҚга 3-илова) билан тартибга солинади.
Ушбу ҳуқуқбузарлик биринчи содир этилганда фуқаролар ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (илгари ЭКИҲнинг 1/3 дан 1 бараваригача), мансабдор шахслар эса — ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (илгари ЭКИҲнинг 1 дан 3 бараваригача) миқдорда жарима тўлайди. Маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, бундай ҳаракатлар учун жарималар ошади: фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (илгари ЭКИҲнинг 1 дан 3 бараваригача), мансабдор шахсларга эса — ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (илгари ЭКИҲнинг 3 дан 7 бараваригача).
Фермер хўжалиги – юридик шахсга бошчилик қилган ҳолда фермер мансабдор шахс ҳисобланади (МЖтКнинг 15-моддаси 2-қисмига қаранг). Агар деҳқон хўжалиги юридик шахс ташкил этган ҳолда ташкил этилган бўлса, унинг раҳбари фермер хўжалиги раҳбари сингари мансабдор шахс ҳисобланади. Агар юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бўлса – йўқ.
Ўрмон хўжалиги ерларида чорва молларини ўтлатиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо фақат маъмурий ишлар бўйича судьялар томонидан қўлланилади.
Қонун “Халқ сўзи” газетасида 10.01.2018 йилда эълон қилинган ва шу санадан кучга кирди.
Мавзуга оид
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
22:52 / 22.05.2026
Японияда 70 йиллик хато туфайли аллергик «портлаш» юз берди
11:22 / 11.05.2026
Оролқумда 2 млн гектарлик ўрмон яратилади
19:05 / 26.04.2026