Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президенти ислом дунёси учун қайси вазифа энг устуворлиги ҳақида сўзлади
ИШИД террорчилик гуруҳининг мағлуб бўлиши Фаластин масаласининг ҳал қилиниши ислом дунёси учун яна устувор вазифага айланганини англатади. Бундай фикрни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билдирди.
Руҳоний бу ҳақда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Парламент иттифоқининг 13-сессиясида айтиб ўтди.
“ИШИД экстремистик оқими мағлуб бўлганининг ижобий томонларидан бири Фаластин масаласининг ислом умматининг сиёсий кун тартибидаги устувор вазифа сифатида яна ўз ўрнига қайтгани ҳисобланади”, деб айтди Руҳоний.
Унинг айтишича, Яқин Шарқдаги вазият ва хавфсизликнинг издан чиқишига асосий сабаб “оккупациянинг давом этиши ва АҚШнинг сионистик режимни фаол қўллаб-қувватлаши ҳамда фаластин халқининг пойтахти Ал-Қудс шаҳрида бўлган мустақил Фаластин давлати ташкил этиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши”дир.