Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобул марказидаги Ҳиндистон элчихонасига ракета тушди
Номаълумлар томондан отилган ракета Афғонистон пойтахти Кобулнинг дипломатик мавзеси Вазир-Акбар-Хондаги Ҳиндистон элчихонаси ҳудудига тушди. Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги вакили Равиш Кумар элчихона биносига унча катта зиён етмаганини маълум қилган. Гувоҳларнинг айтишича, ракета ерга тушгандан кейин портлаган.
“Бир муддат аввал Кобулдаги элчихонамиз ҳудудига ракета тушди ва элчихона мажмуасининг орқа томонидаги бинога кичик зарар етказди. Ёнғин ва жабрланганлар бўлмаган. Элчимизнинг маълум қилишича, элчихонанинг барча ходимлари хавфсизликда”, деб айтган Кумар журналистларга.
Ракетани ким отгани ва у қаердан отилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Афғонистонда ҳаракат қилувчи бирорта экстремистик гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
08:36 / 02.07.2026
Россиянинг дрон ва ракета ҳужумлари июнь ойида қисқарди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
08:48 / 20.06.2026