Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танловдан ўтмади – нотариус лавозимидан маҳрум бўлади
Адлия вазирининг буйруқлари (6.01.2018 йилда 2151-4, 2149-7 ва 2165-10-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан нотариат органлари фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Norma.uz’нинг ёзишича, ҳужжатлар билан қуйидаги шахслар томонидан тақдим этиладиган олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ва меҳнат дафтарчаси нусхаларининг нотариал тасдиқланиши бекор қилинди:
• малака имтиҳони топшириш учун нотариус лавозимига номзодлар;
• ишга қабул қилиш чоғида нотариус стажёрлари (ушбу ҳолда меҳнат дафтарчаси нусхаси талаб этилмайди);
• нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс.
Маълумот учун: давлат нотариал идораларидан бирида нотариус лавозими ўрни бўшаганда ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилганда танлов малака имтиҳонини топширган шахслар ўртасида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, энди адвокат мақомини олиш ва адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтиш мақсадида малака имтиҳонини топшириш учун ҳам ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаларини тақдим этиш талаб этилмайди.
Шунингдек, нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги қўшимча киритилди. Нотариус лавозимида ишлаётган шахс танловда иштирок этиб, ғолиб деб топиш учун етарли балл тўплай олмаган тақдирда эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилади ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.
Маълумот учун: энг кўп балл, бироқ танловда тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг камида 50%ини тўплаган номзод ғолиб деб ҳисобланади.
Ҳужжатлар 8.01.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
07:25 / 08.05.2026
Кўчмас мулк харидорларини аввалги эгасининг қарзидан ҳимоя қилиш таклиф этилди
17:45 / 18.02.2026
Ўта оғир жиноятларни ҳакамлар ҳайъати иштирокида кўриб чиқиш йўлга қўйилади
15:07 / 08.12.2025
Нотариусликка талабгорлар учун мажбурий ўқув курслари тартиби тасдиқланади
10:05 / 11.09.2025