17:57 / 16.01.2018
33766

Тошкентда “долларфуруш” қўлга тушди

Фото: guvd.uz

2018 йилнинг 15 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ фуқаро У.Б. ариза билан мурожаат қилиб, унда “Нодир” исмли шахс валюта қимматликларини қора бозор нархида қонунга хилоф равишда олиш-сотиш билан шуғулланиб келаётганлигини маълум қилган

Ушбу ариза асосида шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан юқорида кўрсатилган шахсни қўлга олиш борасида тезкор тадбир ўтказилган. Бунинг натижасида Олмазор тумани ҳудудида Ғ.Н. фуқаро У.Б.га 7000 АҚШ долларини 57 млн 750 минг сўмга ноқонуний равишда сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.Н.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Top