Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тарихий обидаларда смарт-технологиялар жорий қилинади
Сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш учун қатор кенг кўламли лойиҳалар режалаштирилмоқда. Уларнинг амалга оширилиши тадбиркорларга имтиёзли кредитлар олиш ва солиқ имтиёзларига эга бўлиш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов шу ҳақида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, меҳмонхоналар, мавзуий парклар, умумий овқатланиш пунктлари ва бошқа туристик инфратузилмалар объектларини қуриш сайёҳлар учун автобуслар харидига доир инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон реконструкция ва ривожланиш фондининг 200 миллион доллар миқдоридаги кредит линияси очилиши режалаштирилмоқда.
Тадбиркорларга қурилишлар учун туризмни ривожлантириш салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда фойдаланилмаган ер участкалари ажратилади.
Туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир бюджетдан ташқари фонд маблағлари эвазига меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари лойиҳаларини қўлга киритиш кўзланган. Кейин эса бу лойиҳалар ҳаётга татбиқ қилиниши учун тадбиркорларга берилади.
Туризм соҳасига киритиладиган инвестициялар ҳажмини ошириш бўйича "Йўл хариталари" ишлаб чиқилган. Ўзбекистонда ҳар йили Инвесторлар форумини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Маданий мерос объектларида смарт-технологияларни фаол татбиқ этиш зарурати қайд этилди. Шу муносабат билан ягона чипта ва меҳмонларни электрон рўйхатдан ўтказиш тизимлари каби йўналишларни ўз ичига олган концепция ишлаб чиқилмоқда. Мазкур концепция шунингдек виртуал турларни ташкиллаштириш, аудиогидларни ўрнатиш, хорижий тилларда тарихий обидаларнинг электрон каталоглари ва уларнинг 3D-моделларини ишлаб чиқишни кўзда тутади. Маданий-тарихий мерос объектлари ҳақидаги батафсил маълумотларни ўзида жамлаган мобил иловалар ишлаб чиқилади.
Сайёҳлик масканларида Wi-Fi орқали интернетга уланиш бўйича ишлар амалга оширилади. Лойиҳани амалга ошириш шунингдек интернет-провайдерлар учун ҳам қатор преференцияларни тақдим этишни назарда тутади.
Хоразм, Фарғона, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида янги сайёҳлик зоналари ва тоғ кластерларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Сайёҳлик агентликлари, меҳмонхоналар ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг сайтлари такомиллаштирилади. Компанияларнинг интернет-ресурсларида электрон банд қилиш, онлайн хизматлар тўлови ва бошқа сервислар жорий қилинади. Сайтлар туристик маҳсулотлар ва хизматларни сотишда самарали жиҳозга айланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026