Жаҳон | 11:46 / 18.01.2018
11492
2 дақиқада ўқилади

КХДР ядровий салоҳияти баҳоланди

Фото: Reuters

Шимолий Кореяда тахминан 20та жанговар каллак бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Пхеньян яна 60та жанговар каллакни ишлаб чиқариш учун материалларга эга бўлиши эҳтимолга яқин. Бу ҳақда РИА «Новости» америкалик олимлар Ганс Кристенсен ва Роберт Норриснинг «Ядрочи-олимлар бюллетени» журналидаги мақоласига таянган ҳолда хабар бермоқда.

«Очиқ маълумотларга асосланиб, биз Шимолий Корея радиоактив материал ишлаб чиқарган бўлиши мумкин жанговар каллаклар сонини 30-60тага баҳолаймиз. У 10 дан 20 га қадар жанговар каллакни тайёрлаб қўйган бўлиши эҳтимолга яқин. Шимолий Кореяда «Нодон» каби кичик масофадаги ракеталар учун ядровий каллаклар ҳам бўлиши мумкин», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, КХДРда атмосферага такроран чиқишни амалга ошириш имконияти бор ёки йўқлиги номаълум, бу «қитъалараро баллистик ракета радиусида ҳаракатларга тайёр ядровий жанговар каллак тайёр эканини кўрсатиб бериш» учун қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР АҚШ, Россия ва Хитой ўртасида можаро юзага келтирмоқчи экани маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид