Жаҳон | 18:25 / 18.01.2018
13630
1 дақиқада ўқилади

«Қримга сигнал!» - Порошенко Донбасс бўйича қонунга изоҳ берди 

Фото: Reuters

Украина президенти Пётр Порошенко Рада томонидан Донбасснинг реинтеграцияси тўғрисидаги қонуннинг қабул қилинишини «Донбасс ва Қрим учун сигнал» деб атади. У бу ҳақда фейсбукдаги саҳифасида ёзган.

«Бу – тегишли қонун учун муҳим сигнал, уни Олий рада менинг ташаббусим билан бугун қабул қилди. Бу – ҳам Донбасс, ҳам Қрим учун сигнал: сизлар Украинанинг ажралмас қисмисиз!» - дея ёзди у.

Унинг сўзларига кўра, Киев «Украинанинг босиб олинган ерлари» реинтеграцияси учун сиёсий-дипломатик усул билан йўл яратишда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Олий радаси иккинчи ўқишда Донбасснинг реинтеграцияси тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид