Жамият | 13:21 / 19.01.2018
18185
1 дақиқада ўқилади

«Ангрен-ленд»да ишлаган ошпаз аёл ошпаз эркакнинг қорнига пичоқ урди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ангрен шаҳрида 16 январь соат 08:30да Гурум маҳалласи 50-уйда яшовчи, Мустақиллик м.ф.й. Оҳангарон кўчасида жойлашган “Ангрен-ленд” ошхонаси ошпази, 1992 йилда туғилган М.Ҳ. шу ошхонада ўзаро жанжал оқибатида Лочин кўчаси 46-уйда яшовчи, юқоридаги ошхона ошпази, 1985 йилда таваллуд топган А.А.нинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда пичоқбозлик юз бергани хабар қилинганди.

Мавзуга оид