12:05 / 19.01.2018
13563

Эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги низом тасдиқланди 

Ҳукумат қарори билан: эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги; эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги; эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берган.

Ҳужжатга асосан эркин иқтисодий зона - мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудуддир.

Эркин иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришда қуйидагилар мажбурий мезонлар ҳисобланади:

маҳаллийлаштириш лойиҳалари учун импорт ўрнини босувчи, юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

экспорт ҳажми ишлаб чиқариш фаолиятининг иккинчи йили камида 20 фоиз, учинчи ва кейинги йилларда 30 фоиздан кам бўлмаган даражада;

маъмурий кенгашлар томонидан белгиланадиган даражада янги иш ўринлари ташкил қилиш;

ташкил этиладиган ташкилот ходимларининг умумий сонини камида 95 фоизи миқдорида Ўзбекистон фуқаролари билан тўлдириш.

Top