Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий тармоқлардан репортаж: Нидерландиядаги бўрон
18 январь куни Нидерландияга кучли шамол ортидан бўрон келди. Ноқулай об-ҳаво туфайли Амстердамнинг Схипхол аэропорти барча рейсларни бекор қилди. Кун давомида авиақатновлар қайта тикланди, бироқ шамол терминал томига зиён етказди.
Миллий метеорология хизмати энг юқори даражали хавфдан огоҳлантирди. Унинг маълумотларига кўра, шамол тезлиги жойларда соатига 140 километрга етиши мумкин.
Шунингдек поездлар ҳаракатида узилишлар кузатилмоқда: мамлакатнинг йирик шаҳарларини боғловчи кўп поездлар бекор қилинган ёки кечиккан. Камида икки киши дарахт қулаши натижасида ҳалок бўлган.
Ижтимоий тармоқларда табиий офат оқибатлари акс этган сурат ва видеолар тарқалган: қулаган дарахтлар, синган дераза ойналари ва жойидан қўзғалган машиналар...
YouTube'да шунингдек мамлакатнинг турли шаҳарларидаги гувоҳлар томонидан тасвирга олинган роликлар талайгина.
Германиянинг кўплаб ғарбий ва шимолий туманларида ҳам ноқулай об-ҳаво ҳукмрон: у ерда мактаблар ёпилган, маҳаллий аҳолидан эса уйларини тарк этмаслик сўралди.
had je iets besteld op Ali express ? kans dat het nu een beetje nat is... #storm pic.twitter.com/THgDjAV8e2
— Wouter Kamp (@Wouter_Kamp) January 18, 2018
#Storm bij het Strijkijzer pic.twitter.com/6M8ukNmir9
— Arnout Vos (@arnoutvos) January 18, 2018
Мавзуга оид
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
19:11 / 08.06.2026
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
17:17 / 07.06.2026