Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таннархдан паст экспорт: солиқ солинадиган даромад қандай аниқланади?
3.01.2018 йилдаги ЎРҚ–456-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 130, 204 ва 355-моддаларига қўшимчалар киритилди.
Norma.uz’нинг ёзишича, тузатишлар президентнинг 21.06.2017 йилда қабул қилинган ПҚ–3077-сон қароридан келиб чиқади. Гап шундаки, 1.07.2017 йилдан бошлаб ўзи ишлаб чиқарган товарларни хорижий валютага экспорт қилишда солиқ солинадиган даромадни аниқлашнинг алоҳида тартиби жорий этилди. Бу ҳолда товарларни уларнинг таннархидан паст нархлар бўйича сотишдан олинган тушум битимнинг ҳақиқий (яъни таннархдан паст) нархидан келиб чиқиб аниқланади. Буни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва ягона солиқ тўловига нисбатан қўллаш мумкин.
Шуни эслатиб ўтиш жоизки, ички бозорда унча фойда келтирмайдиган ҳолат шаклланган. Товарларни таннархидан паст нархларда ёки олиш нархида Ўзбекистонда реализация қилувчи ташкилотларнинг солиқ солинадиган даромади товар таннархи ёки уни олиш нархидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади. Шу тариқа, экспортчиларда афзаллик бор.
Изоҳлар.
Давлат муайян маҳсулотларнинг экспорт нархлари қуйи чегарасини белгилаши мумкин. Масалан, мевалар, сабзавотлар, полиз экинлари ва узум нархлари.
Товарларни таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш президентнинг 26.03.2012 йилдаги ПҚ–1731-сон қарори билан ташкил этилган Махсус эксперт комиссияси қарорлари асосида амалга оширилади. Мазкур комиссия Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги тақдимномаси бўйича масалаларни кўриб чиқади ҳамда ўз таклифларини Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади.
Қонун 5.01.2018 йилдан кучга кирган.
Мавзуга оид
09:30 / 22.06.2026
Ўзбекистон қайси мамлакатларга кўпроқ маҳсулот сотмоқда?
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026