Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия курдлари Россияни туркларнинг «жиноий шериги» деб атади
Курдларнинг «Халқ ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари» бўлинмалари (YPG) Туркиянинг Африндаги ҳарбий кампанияси Россия маъқуллови ортидан рўй берди, деб ҳисобламоқда.
«Шу туфайли биз Россияни бу ҳужум учун тенг жавобгар деб биламиз»,— дея курдларнинг баёнотини келтирган Rudaw нашри.
Бундан ташқари, YPG сайтида, курдлар Россияни «Туркиянинг тинч аҳоли вакилларини ўлдиришдаги жиноий шериги» деб атаган.
20 январь куни Туркия Бош штаби Суриянинг Африн минтақасида «Зайтун новдаси» номли операция бошланганини эълон қилди. Туркия авиациясининг дастлабки ҳужумлари оқибатида Афринда тинч аҳоли вакилларидан 7 киши ҳамда 3 жангчи ҳалок бўлди.
Туркия Афринга ҳужум бошлаши арафасида россиялик ҳарбийлар Африндан Телл-Аджарга кўчирилганди. Россия Мудофаа вазирлиги буни минтақада ҳарбий тўқнашувлар келиб чиқишининг олдини олиш чораси деб изоҳлаганди.
Мавзуга оид
01:20 / 30.03.2026
Туркия курдларни Эронга қарши урушга қўшилишдан огоҳлантирди – ОАВ
22:09 / 10.03.2026
Қуруқликдан босқин эҳтимоли: Эрон бунга қанчалик тайёр?
19:10 / 04.03.2026
CNN: АҚШ маъмурияти Эрондаги курдлардан режимга қарши фойдаланмоқчи
10:04 / 31.01.2026