Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «Сталиннинг ўлими» фильми прокати бекор қилинди
Россия Федерацияси маданият вазирлиги Британиянинг сатирик комедияси, режиссёр Армандо Иануччи томонидан суратга олинган «Сталиннинг ўлими» фильмининг прокат гувоҳномасини қайтариб олди. ТАСС хабарига кўра, фильм 25 январдан катта экранларга чиқиши керак эди, деб ёзади Meduza.
Бунгача фильмнинг ёпиқ томошаси бўлиб ўтган. Унда кино арбоблари, Давлат думаси депутатлари, маданият вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этишган. Уларнинг кўпчилиги томошадан кейин фильмни тақиқлаш керак деган қарорга келишган.
ТАССнинг ёзишича, маданият вазирлигидагилар РФ ҳукумати қарори билан тасдиқланган, прокат рухсатномаларига доир 20 та қоиданинг «д» пунктининг пунктостига асосланиб рухсатномани чақириб олишга қарор қилишган. Унга кўра, фильмнинг оммавий намойишида Россия Федерацияси қонунчилиги билан тақиқланган маълумотларга эга материаллар топилса, прокат гувоҳномаси қайтариб олиниши мумкин. Прокатчи гувоҳнома қайтарилиши ҳақида огоҳлантириш олгач, 30 кун ичида маданият вазирлигига прокат гувоҳномасини қайтариб бериши керак.
«Сталиннинг ўлими» фильми Фабьен Нури ва Тьерри Робиннинг шу номдаги комиксларига асосланган. Лента сюжети 1953 йилда бош котиб вафот этгач, СССРда ҳокимият учун бошланган кураш атрофида қурилади. Фильмда бош ролларни Стив Бушеми, Жейсон Айзекс, Майкл Пейлин, Руперт Френд, Ольга Куриленко ва бошқалар ўйнашган.
РФ маданият вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши 23 январь куни унинг премьераси Сталинград жангининг тугаши юбилейи билан тўғри келиб қолаётгани учун фильм прокати санасини ярим йилга қолдиришни сўраган. Шундан сўнг Давлат думаси депутатлари фильмда экстремизм аломатларини кўриб, уни қўшимча экспертизага жўнатишни талаб қилишган.
Бундан ташқари кино арбоблари маданият вазири номига «Сталиннинг ўлими» фильми прокат гувоҳномасини қайтариб олишни сўраб, жамоавий хат жўнатишган. Бунга сабаб қилиб, «фильм мамлакат тарихига беписандлик, фашизм устидан ғалаба қозонган фуқаролар хотирасини булғовчи, мутлақо ноўрин комедия» эканлигини айтишган. Хат остида ўз имзоларини Никита Михалков, Владимир Бортко, Сергей Мирошниченко, Александр Галибин ва бошқалар чекишган.
Мавзуга оид
19:04 / 16.04.2026
Тошкентда мактаб ўқувчиларига пулга 3D форматда қўрқинчли филм намойиш қилинди
08:05 / 01.04.2026
Инфографика: тарихдаги энг кассабоп топ-20 филм
14:10 / 18.03.2026
Россияда давлат кўмагида олинган филмларнинг 88 фоизи прокатда ўзини оқламади
12:45 / 16.03.2026