Жаҳон | 09:55 / 24.01.2018
5204
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ФТБ ва Адлия вазирлигида Трампга қарши «махфий гуруҳ» бўлган – ОАВ

Фото: AP

АҚШ Адлия вазирлиги ва Федерал тергов бюросида 2016 йилги сайловолди кампаниясидан сўнг “махфий гуруҳ” бўлган бўлиши мумкин, у Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампга қарши ҳаракат қилган, деб хабар бермоқда Fox News.

Вакиллар палатаси аъзолари Жон Ратклифф ва Трей Гоудининг хабар қилишича, махсус прокурор Роберт Мюллер ва ФТБ ходимлари Питер Стрзок ҳамда ҳуқуқшунос Лиза Пейжнинг ўзаро ёзишмасида шу ҳақда сўз боради.

“Бугун биз шундай маълумотни олдикки, сайловдан сўнг Адлия вазирлиги ва ФТБ доирасида махфий ҳамжамият фаолият юритган бўлиши мумкин. Пейж ва Стрзок ҳам унинг ичида бўлган, бу Трампга қарши қаратилган”, - дея айтиб ўтган Ратклифф.

Гоудининг таъкидлашича, ҳамжамият номи биринчи марта Трамп ғалабасидан бир кун ўтиб тилга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Давосда кимлар билан учрашиши ва нималарни муҳокама қилиши маълум бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид