Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони коррупцияга қарши кампания бўйича муҳим баёнот берди
Фото: Reuters
Саудия Арабистони ҳукумати коррупция билан кураш бўйича кенг кўламли кампания якунлангани ҳақида маълум қилди, унинг давомида шаҳзодалар, собиқ вазирлар ва тадбиркорлар қўлга олинди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, давлат томонидан ҳукуматга етказилган зарарни қоплаб бериш бўйича баъзи активлар ва мулкни топшириш бўйича таклиф этилган келишувга қамоққа олинган аксарият шахслар рози бўлган. Судга қадар ечим топишдан воз кечган 95 кишининг иши прокуратурага топширилди, улар суд олдида жавоб беради. Муқобил вариантга рози бўлмаганлар номи ошкор этилмаяпти.
Араб ОАВ хабарига кўра, уч ой давомида ўнлаб юқори мансабли саудияликлар учун “қамоққа” айланган Ritz-Carlton меҳмонхонаси 14 февралдан ўз ишини тиклайди.
Ноябрь бошида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги Коррупция билан кураш бўйича олий қўмита подшоҳлик оиласининг ўнлаб аъзолари, давлат хизматчилари ва тадбиркорларни қамоққа олиб, уларни молиявий ҳамда лавозим жиноятларида айблади. Ҳаммаси бўлиб 300 дан ортиқ киши сўроқ қилинди.
Мавзуга оид
14:20 / 24.01.2026
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг янги элчиси иш бошлади
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026
Араб давлатлари Трампни «Эронга имконият беришга» кўндирди – ОАВ
18:27 / 13.01.2026