Ўзбекистон | 18:40 / 26.01.2018
19228
2 дақиқада ўқилади

Тергов департаментининг веб сайти ишга тушди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг Интернет тармоғида веб-сайти ташкил этилди ва ундан www.tergovdepartamenti.uz домени орқали фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти матбуот хизмати KUN.UZ’га маълум қилди. 

Фото: Скриншот

Ушбу веб-сайт Тергов департаменти фаолияти ҳақида, жойларда Тергов департаментнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, уни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлари тўғрисида аҳолини хабардор қилиб бориш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этишнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги тартибини ўрнатиш, мурожаат этувчиларни, жабрланувчи ва бошқа тоифадаги шахсларни, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган масалалари юзасидан кўрилаётган чоралар бўйича, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида хабардор қилиб бориш механизмини жорий этиш мақсадида яратилди.

Шу билан бирга, веб-сайт фуқаролар томонидан эксперт-криминалистика, Ахборот маркази ва тергов фаолияти билан боғлиқ айрим масалалар бўйича кўп бериладиган саволлар юзасидан, фаолиятга оид юборилаётган саволларга тезкорлик билан ҳуқуқий жавоблар бериш, Тергов департаменти ва унинг қуйи тизимлари раҳбарларининг қабул кунлари, Тергов департаменти раҳбариятининг виртуал қабулхонаси каби функцияларни қамраб олади.

Мавзуга оид