Ўзбекистон | 23:07 / 27.01.2018
31566
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Тожикистонга суғориш учун сув ажрата бошлади

Фото: news.tj

Ўзбекистон чегарада жойлашган Тожикистоннинг Сўғд вилояти Ашт туманидаги далаларни қишки суғорилиши учун сув ажрата бошлади, деб ёзади Asia-plus медиа гуруҳи.

Бу ҳақда 2017 йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида Ашт тумани ҳукумати раиси Зариф Мирдадо айтиб ўтган.

«Энди бизга сув шимолий Фарғона каналидан келмоқда. Биз қўшни давлат билан биргаликда ушбу каналнинг 6 километрлик участкасини тозалаб чиқдик — Ўзбекистон  томони ёқилғи билан таъминлади, биз эса машиналар ажратдик”, — деган Мирдадо.

Унинг сўзларига кўра, Ашт далаларига сув 2017 йилнинг охиридан бошлаб оқиб келмоқда, бугунги кунга келиб 5 километр куб сув олинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид