Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пахтакор» португалиялик ҳужумчини трансфер қилди
Шотландиянинг «Ҳартс» клуби португалиялик ҳужумчиси Исмоил Гонсалвеш «Пахтакор» футболчисига айланди. Бу ҳақда тошкентликлар расмий сайти хабар тарқатди.
Манба берган хабарда қайд этилишича, «Пахтакор» ҳужумчи билан икки йиллик шартнома имзолаган.
26 ёшли ҳужумчи Португалиянинг «Боавишта» клуби тарбияланувчиси саналади. Фаолияти давомида «Ницца» (Франция), «Сент-Миррен» (Шотландия), «АПОЭЛ» (Кипр), «Вериа» (Греция), «Анортосис» (Кипр), «Ал-Иттифоқ» (Саудия Арабистони) ва «Ҳартс» (Шотландия) клублари сафида ўйнаган. Ушбу жамоалар сафида у фақат юқори дивизионда иштирок этган. 186 учрашувда 54 гол муаллифига айланган.
2013 йил «Сент-Миррен» билан Шотландия Лига Кубогини қўлга киритган. Ўша йилнинг ўзида АПОЭЛ билан Кипр Суперкубоги соҳибига айланган.
Мавзуга оид
17:43 / 25.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» ва «Нефтчи» таъқибчилардан илгарилади
17:07 / 20.04.2026
Суперлига. Пешқадамлар пойгаси ва «Бунёдкор»дан суперкамбэк
21:18 / 09.04.2026
«Пахтакор» Фарғонада «Нефтчи»ни мағлуб этиб, Суперлигада пешқадам бўлиб олди
13:12 / 16.03.2026