Спорт | 21:00 / 28.01.2018
34707
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Осиё чемпионати ғолиблари тантана билан кутиб олинади

Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ғолиб бўлган Ўзбекистон U23 терма жамоаси бугун Тошкент вақти билан соат 23:50да Тошкентга етиб келади. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари терма жамоани кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда.

Маросимда давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, эл ардоғидаги санъаткорлар, деярли барча барча ОАВ воситалари, Ёшлар иттифоқи фаоллари жам бўлади.

Кутиб олиш маросимидан кейин футболчилар «Ўзбекистон» меҳмонхонасида шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан тақдирланади.

Бундан олдинроқ Осиё чемпионларига президент топшириғи билан биттадан Chevrolet Malibu русумидаги автомобиллар тақдим этилиши ҳақида хабар берилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид