Жаҳон | 09:52 / 29.01.2018
6819
1 дақиқада ўқилади

АҚШда грипп эпидемияси, 11 штатдаги мактаблар ёпилди

АҚШда грипп эпидемияси туфайли бирданига 11 штатдаги мактабларда машғулотлар бекор қилинди. Бу ҳақда FoxNews хабар бермоқда.

Фото: Fox News

Мактаблар Айдахо, Алабама, Иллинойс, Кентукки, Мичиган, Миссури, Оклахома, Шимолий Каролина, Теннесси, Техас ва Флоридада ёпилди.

USA Today телеканали маълумотларига кўра, АҚШда мавсум бошидан бери грипп туфайли вояга етмаган 37 шахс ҳаётдан кўз юмди. Касалликнинг мавсумий авж олиши 50 штатдан 49 тасида қайд этилган. FoxNews хабарига кўра, ўлим ҳолатининг кўплигига шу нарса сабабки, Қўшма Штатларда бу мавсумда AH3N2 грипп штамми кенг тарқалди, у болалар ва 65 ёшдан катта бўлган инсонлар учун жуда хавфлидир.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва огоҳлантириш бўйича марказидан хабар беришларича, мамлакатдаги грипп эпидемияси пандемияга айланиб кетиши хавфи бор.

Мавзуга оид