Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чемпионларга Президент совғалари топширилди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Хитойда ўтказилган Осиё чемпионати ғолиблари - Ўзбекистон U23 терма жамоаси аъзолари кутиб олинди.
Шундан сўнг чемпионлар пойтахтнинг марказий кўчаларидан байрамона юриш билан ўтиб, «Ўзбекистон» меҳмонхонасига боришди. Автобусларга байроқлар билан безатилган автомобиллар карвони ҳамроҳлик қилди.


Меҳмонхона ҳовлисида чемпионларни расмий тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда бош вазир Абдулла Арипов Президент табригини ўқиб эшиттирди. Сўнгра футболчиларнинг ҳар бирига президент совғалари - Chevrolet Malibu русумидаги автомобиллар тақдим этилди.

Ўзбекистон U23 терма жамоаси 27 январь куни Хитой мезбонлигида ўтган Осиё чемпионати финалида Вьетнам терма жамоасини қўшимча вақтда урилган гол эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпиони бўлди.
Мавзуга оид
21:26 / 02.10.2025
Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё Кубогидаги рақибларини билиб олди
21:27 / 09.09.2025
Ўзбекистон олимпиячилари Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди
18:34 / 03.07.2024
Ўзбекистон U23 жамоасининг Париж Олимпиадаси учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди
00:12 / 04.05.2024