Жаҳон | 00:22 / 29.01.2018
11136
1 дақиқада ўқилади

Дарғазаб фил сайёҳлар автомобилига ҳужум қилди (видео)

Фото: screenshot

Интернетда Африкада филнинг сайёҳлар автомобилига ҳужум қилиши видеоси пайдо бўлди. Ролик CGTN телеканали томондан жойлаштирилган.

Роликда автомобиль ҳаракатланаётган йўлни филлар тўдаси болалари билан кесиб ўтаётганини кўриш мумкин. Тахмин қилинишича, филлардан бири машинадаги одамларни хавф сифатида қабул қилиб, машина ортидан қувлашга тушган.

Фил машинага етиб олиб, унга дандон тиши билан зарба бера бошлайди. Оқибатда фил тишини синдириб олиб, таъқибни якунлашига тўғри келади.

Таъкидланишича, воқеа 20 январда Ботсванадаги Чобе миллий боғида юз берган.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид