Жаҳон | 07:43 / 29.01.2018
3355
2 дақиқада ўқилади

Финляндиядаги сайловларда амалдаги президент ғолиб бўлди

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

Финляндиянинг амалдаги президенти Саули Ниинисте мамлакат президенти сайловларида 62,7 фоиз тўплаган ҳолда ғолиб бўлди. Бу ҳақда 28 январда мамлакатнинг адлия вазирлиги маълум қилди.    

“Саули Ниинисте 62,7 фоиз, қолган номзодлар 15 фоиздан камроқ овоз тўплади”, деб айтилган хабарда.

“Ўзингни ажойиб давлатнинг президенти деб ҳис қилиш ажойибдир. Бизнинг давлат гўзал ва биз у гўзал бўлиб қолиши учун қайғурамиз. Биз давлатимиз очиқ бўлиб қолишига қайғурамиз. Биз бошқалар фикрига қулоқ тутамиз. Бизнинг куч шунда. Ўзгаларга қулоқ тутинг. Биз энг барқарор давлат ҳисобланамиз ва бу жуда қимматлидир”, деб айтган  Ниинисте ўз тарафдорларига мурожаатида.

Аввалроқ Ниинисте дастлабки маълумотлар эълон қилингандан кейин сайловчилар ишончи ва уларнинг чақириқлари жавобсиз қолмаслигини, Финляндия аҳолиси унга кўрсатган қўллаб-қувватловдан таъсирланганини айтиб, уларга миннатдорлик билдирган.  

Ниинисте 2012 йилдан бери Финляндияни бошқариб келади.

Сайловларнинг якуний натижалари 30 январда расман маълум қилинади.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид