Жаҳон | 22:54 / 29.01.2018
27908
1 дақиқада ўқилади

Итнинг панжасини ўпувчи шер видеоси жадал тарқалмоқда

Мексикалик тадбиркор ва The Black Jaguar-White Tiger жамғармаси асосчиси Эдуардо Сержио интернетда оқ шер ва жигарранг лабрадор зотидаги итнинг дўстлиги ҳақидаги видеони жойлаштирди. Ролик бир онда вирусга айланиб, инстаграм ва твиттерда ўн минглаб намойишлар тўплади. Унинг бундай оммалашишига шер итнинг олд панжасини кўтариб уни ўпиб қўйгани сабаб бўлган.

Видео Nature is Amazing твиттерида энг кўп намойиш йиғди: бир кун ичида ролик 350 минг марта томоша қилинган. Изоҳ қолдирганлар шернинг хатти-ҳаракатларидан ҳайрат билдириб, уни “ҳақиқий жентльмен” деб ҳам аташган.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид