Жаҳон | 09:05 / 30.01.2018
10235
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда фожиа, ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди

Фото: nigerianews360

Нигерия пойтахти Абужа шаҳри яқинида автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда TVC news хабар қилмоқда.

Полиция вакили Умар Иброҳимнинг хабар беришича, 17 инсон ҳодиса жойида вафот этган, яна уч нафари шифохонада ҳаётдан кўз юмди, етти инсон ҳамон жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Таъкидланишича, ҳодиса ҳайдовчи бошқарувни йўқотгани ва юк машинасига келиб урилгани сабабли юз берган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид