Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ҳам меҳнат мигрантлари учун Green card жорий этиш мўлжалланмоқда
Алексей Кудрин бошчилигидаги Россиянинг Стратегик ишланмалар маркази (СИМ) Россиянинг мигрантлар учун жозибадорлиги пасайиб бораётганини қайд этиб, хорижий меҳнаткашларни жалб этиш учун махсус чоралар кўриш кераклигини тавсия этган, деб ёзади «Коммерсантъ».
Марказнинг тайёрлаган ҳисоботи (*.pdf) га кўра, Россиянинг меҳнатга лаёқатли аҳолиси қисқариб бормоқда, меҳнат бозори мигрантларсиз яшай олмайди. 2030 йилгача Россияда меҳнатга лаёқатли аҳоли 11-13 миллион кишига қисқариб кетади. Бу ҳолатда ички миграция учун захира қолмайди ҳисоб, чунки провинциялардан марказий ҳудудлар ёки қишлоқлардан шаҳарларга кўчиб ўтиши мумкин бўлганлар аллақачон кўчиб олишган.
Ҳисобот муаллифларининг қайд этишларича, иқтисодий таназзул, санкциялар ва рубль курсининг пасайиши туфайли 2015 йилдан буён хорижий мигрантлар сони тушиб бормоқда.
Хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистондан келган меҳнат мигрантларининг сони 2015-2016 йилларда 2014 йилга нисбатан 14 фоизга камайган. Айниқса, юқори малакали мигрантлар сони сезиларли тарзда пасайган.
Экспертлар меҳнат мигрантларини жалб этишда хориж тажрибасидан фойдаланишни таклиф этишмоқда. Бу ишчи яшаш ҳуқуқи ва ишлаш учун рухсатнома олишни тезлаштирадиган визалар ва карталар тизими бўлиши мумкин. Шунингдек, Американинг Green card ва Европанинг Blue card’ига ўхшаш тизим жорий қилиш ҳам мумкин — бу ҳолатда хорижликлар лотерея орқали осонлаштирилган миграция тартибига ҳуқуқли бўлишади. Бундан ташқари, экспертлар рус тили ва қонунларни ўргатиш йўли билан мигрантларни интеграциялаш тизимини ривожлантиришни таклиф этишмоқда.
Россияда ишлаётган Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон мигрантлари ҳар йили ўз ватанларига бир неча миллиард доллар жўнатишади. Уларнинг жўнатган пуллари бу мамлакатлар ЯИМига жўяли улуш ҳисобланади. Бироқ мигрантлар меҳнатидан Россия иқтисодиётига камроқ наф келтиради ва буни россиялик амалдорлар бот-бот такрорлаб келишмоқда.
Экспертларнинг ҳисоблашларича, масалан, 2013 йилда мигрантлар меҳнати Россия ЯИМининг 7-8 фоизини таъминлаган, бу эса пул кўринишида 8 триллион рубль ёки қарийб 140 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
Мигрантларнинг аксарияти Россияда яшаб қолишни исташади. 1992 йилдан буён бу мамлакатга бошқа давлатларнинг — асосан МДҲ давлатларининг 9 миллиондан ортиқ фуқаролари кўчиб ўтган.
Мавзуга оид
22:32
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20