Самолёт хантал мойи қўшилган биоёқилғида илк бор АҚШдан Австралияга парвоз қилди
Йўловчи самолёти қисман хантал мойидан иборат аралаш ёқилғида илк бор АҚШдан Австралияга парвоз амалга оширди. Бу ҳақда Herald Sun нашри маълум қилди.
Австралиянинг Qantas авиакомпаниясининг Boeing Dreamliner 787-9 самолёти Лос-Анжелесдан Мельбурнга 15 соат давомида учган. Самолётда стандарт авиация ёқилғисига 10 фоиз хантал уруғлари асосидаги органик ёқилғи қўшилган биоёқилғи қўлланган. Бунинг натижасида атроф-муҳитга 7 фоизга камроқ карбонат ангидрид чиқаришга муваффақ бўлинган.
Qantas вакилларининг айтишича, “ноанъанавий ёқилғи” ҳеч қандай хавф туғдирмайди. “Бу биз учун мутлақ нормал парвоздир”, деб айтган компания бош директори Элисон Уэбстер.
Авиакомпанияда таъкидланишича, биоёқилғи қўллаш билан атроф-муҳитга карбонат ангидрид чиқарилишини 80 фоизга қисқартириш мумкин.
Мавзуга оид
20:47 / 21.09.2024
Норвегиядан Испанияга учган самолёт сичқон сабаб авариявий қўнишни амалга оширди
18:55 / 14.09.2024
АҚШда водородда ҳаракатланадиган ноёб самолёт тақдим этилди
21:38 / 05.09.2024
АҚШ Доминиканда Мадурога тегишли иккинчи самолётни аниқлади
20:50 / 23.08.2024