Жамият | 09:53 / 31.01.2018
17475
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги АЁҚШда фаррош бўлиб ишловчи қиз фуқаронинг қорнига пичоқ урди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
  
Қайд этилишича, 10 январь куни соат 19:00ларда Ғузор тумани “Чаноқ” маҳалла фуқаролар йиғини Навбаҳор кўчаси 134-уйда яшовчи, туман ҳудудида жойлашган “Аваз бобо” АЁҚШ фарроши, 1998 йилда туғилган Д.Б. шу АЁҚШ олдида ўзаро жанжал оқибатида 1998 йилда туғилган И.Т.нинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада И.Т. касалхонага ётқизилган. Д.Б. ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид