Ўзбекистон | 13:28 / 01.02.2018
30245
2 дақиқада ўқилади

Чиноз йўлидаги фоторадарлар синов тариқасида ишламоқда

Фото: ИИБ ЙҲХБ

Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган М39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 806-871 км.лари оралиғида махсус автоматлаштирилган фоторадарлар ўрнатилиб, 2018 йил 20 январь кунидан синов тариқасида фойдаланилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ KUN.UZ’га маълум қилди.

Фото: ИИБ ЙҲХБ

Ушбу тизим йўл ҳаракати хавфсизлигини замонавий технологиялар ёрдамида таъминлаш, юқори ҳаракат жадаллиги шароитида йўл ҳаракатини назорат қилиш, иштирокчиларнинг йўл-транспорт ҳодисаларидан ҳимояланганлик даражасини ошириш, қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш, қайд этиш ҳамда профилактика қилиш ишлари самарадорлигини оширади.

Фото: ИИБ ЙҲХБ
Фото: ИИБ ЙҲХБ
Фото: ИИБ ЙҲХБ
Фото: ИИБ ЙҲХБ

Йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларни аниқлашга мўлжалланган, мазкур махсус автоматлаштирилган фоторадарлар қисқа муддатда Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларида босқичма-босқич ўрнатилиши режалаштирилган. 

М39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлига ўрнатилган фоторадарлар 2018 йилнинг февраль ойидан тўлиқ ишга туширилади. Маълум қилинишича, айни вақтда бу қурилмалар синов тариқасида ишлаётгани сабабли жарималар ёзилмаяпти. 

Фото: ИИБ ЙҲХБ

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид