Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Вазиятни кескинлаштирмоқда» - КХДР БМТга мактуб йўллади
КХДР ТИВ раҳбари Ли Ён Хо БМТ бош котиби Антониу Гутеррешга юборган хатида маълум қилишича, АҚШ Корея ярим оролида Шимол ва Жанубнинг музокаралар жараёнида позициялари яқинлашгани фонида «вазиятни кескинлаштирмоқда». Бу ҳақда RT хабар қилган.
Мактуб матнида таъкидланишича, ярим оролда Кореялараро муносабатларни соғломлаштиришга олиб келиши мумкин бўлган ижобий ҳолат кузатилаётган бир пайтда, АҚШ, Шимолий Корея ТИВ раҳбари сўзларига кўра, вазиятни кескинлаштиришга уринмоқда.
«Ўта хавфли, портлаш ёқасида бўлган ҳарбий вазият ҳукм сурган Корея ярим оролида туб бурилиш ясашга яқин турилибди, у тинчлик ҳамда барқарорликни ўрнатишга йўналтирилган... Бироқ Америка раҳбарлари жамоатчилик фикрини хато йўлга бошлашмоқда, гўёки Шимол ва Жануб музокаралари мисли кўрилмаган санкциялар ҳамда босим натижалари туфайли юз бергандек...», - дейилади ҳужжатда.
Шунингдек, КХДРдан хабар беришларича, келажакда Жанубий Корея билан муносабатларни яхшилаш бўйича чоралар кўрилади. Бундан ташқари, улар БМТни АҚШ томонидан нодўстона ҳаракатларга эътибор қаратишга чақирган.
«Умид қиламанки, сизлар БМТ Низоми бўйича ўз миссиянгизга мувофиқ, АҚШнинг ядро уруши воситаларини жойлаштириш ҳамда ядро урушини бошлаш бўйича фитналарига жиддий эътибор қаратасиз. Бу Кореялараро муносабатларни яхшилашга зарар етказмоқда ҳамда вазиятни кескинлаштирмоқда», - дейилади мактуб сўнггида.
Мавзуга оид
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
14:37 / 30.06.2026
АҚШ-Эрон музокарачилари Доҳага келяпти: Ҳўрмуз диққат марказида
08:55 / 29.06.2026