Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
POSCO Daewoo билан Hi-Tech City бўйича битим имзоланди
Фото: Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимияти ҳамда Кореянинг POSCO Daewoo корпорацияси Hi-Tech City қўшма лойиҳасини биргаликда амалга оширишдаги ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Томонлар янги битимни жорий йилнинг 1 февралида имзолашди, у Тошкентда High Tech City юқори технологияли шаҳарни барпо этиш бўйича 2017 йилнинг 22 ноябрь куни Сеулда имзоланган битимни тўлдиради. Лойиҳа умумий қиймати 1,4 млрд доллар. Тахминан 50 гектарлик майдонда бизнес-марказлар, турар-жойлар, илмий-тадқиқот марказлари, таълим, тижорат ва саноат муассасалари ҳамда бошқа объектлар жойлашади. Барча объектлар «ақлли» технологиялардан фойдаланилган ҳолда қурилади.
Битим шартларига кўра, томонлар лойиҳани амалга оширишнинг биринчи босқичига киришмоқда. У қўшма ишчи гуруҳни шакллантиришдан иборат бўлиб, гуруҳ лойиҳа барча босқичлари тезкор ҳамда сифатли амалга оширилиши, объект қурилиши учун майдонни танлаш, концептуал режани ишлаб чиқиш ва лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосини мувофиқлаштириб боради.
Мавзуга оид
18:31 / 02.04.2026
Когонда электр ва гибрид автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди
18:00 / 31.03.2026
Наманган вилояти салоҳияти сунъий интеллект асосида чуқур таҳлил қилинади
18:45 / 30.03.2026
Президент 2026 йилда инфляцияни 6,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш вазифасини белгилади
20:03 / 25.03.2026