Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Шартномани имзола ва овозингни ўчир!» - Моуриньо шогирдига танбеҳ берди
Фото: Reuters
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо яримҳимоячи Маруан Феллайни билан бўлган суҳбат тафсилотларини айтиб берди.
Маълумки, футболчининг амалдаги шартномаси муддати ёзда ўз ниҳоясига етади. Яқинда эса у тиззасидан жароҳат олган эди.
«Унга «Шартномани имзола ва овозингни ўчир!» - дедим. Таваккал қилиб ўтирмасликни, жароҳати тафсилотлари маълум бўлгунча, шартномани имзолашни маслаҳат бердим.
Маруаннинг жароҳати оғир эмас. Аммо у қанча муддатга сафдан чиққанини билмайман. У биз учун муҳим футболчи. Мақсадимиз ўзаро ҳамкорликни узайтириш. Аммо бунга эришамизми ё йўқми, билмайман», — деб Моуриньо сўзларини келтирмоқда Goal.