Жаҳон | 09:18 / 05.02.2018
5465
1 дақиқада ўқилади

Япония АҚШнинг янги ядровий доктринасини қўллаб-қувватлади

Фото: Global Look Press

Япония Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, АҚШнинг янги ядровий доктринасини «юқори баҳолашмоқда». Бу ҳақда Reuters идора раҳбари Таро Канога таянган ҳолда хабар берди.

«Рақибларни ядро қуролини ишлаб чиқишда босиб туриш нуқтаи назаридан бу самарали, шунингдек, АҚШнинг ўз иттифоқчилари, жумладан Японияни ҳимоя қилиш бўйича имкониятларини кенгайтиради», - дея айтиб ўтди у.

Аввалроқ, Пекин Америка ядро доктринасини танқид остига олиб, Вашингтон Хитой ядровий салоҳиятига таҳдид уйғотаётганини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид