Жаҳон | 15:20 / 05.02.2018
11961
1 дақиқада ўқилади

Эрон президенти маъмурияти биноси олдида отишма юз берди

Фото: Global Look Press

Теҳронда номаълум эркак Эрон президенти маъмуриятининг биноси олдида отишма содир этди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Муҳсин Ҳамадоний хабар берган.

«Ҳозирда биз ҳужум қилган эркакнинг шахсини аниқлашга ва уни бу қилмишни содир этишга нима мажбур қилганини билишга ҳаракат қилмоқдамиз», - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Форс агентлиги.

Журналистлар маълумотига кўра, эркак бинога кириш жойи яқинида отишма келтириб чиқарган. Қўриқлаш хизмати жиноятчини қуролсизлантирди ҳамда полициячиларга топширди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид