Ўзбекистон | 08:35 / 06.02.2018
5952
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов расмий ташриф билан Хитойга боради

Фото: KUN.UZ

2018 йилнинг 6-7 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой Халқ Республикасида расмий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф дастурига кўра, ХХР Ташқи ишлар вазири Ван И, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказилади. 

Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Хитой мулоқотини янада фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда минтақа ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид