Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» 4та гол ўтказиб ютқазди
Фото: Пр
Англия чемпионатининг 26-турида сенсация қайд этилди. «Челси» сафарда «Уотфорд»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Уотфорддаги «Викариж Роуд» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Лондонликлар ўйиннинг асосий қисмини бир киши кам бўлиб ўтказишди. 30-дақиқада Тьемуэ Бакайоко иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.
«Асаларилар» жамоаси сардори Трой Дини 42-дақиқада пенальтидан ҳисобни очди. Эден Азар 82-дақиқада узоқ масофадан жавоб голини урди, аммо ўйиннинг охирги қисмида олтинранг либосдаги йигитларни тўхтатиб бўлмади. Дарил Янмат, Жерар Деулофеу ва Роберто Перейра биттадан гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтиришди - 4:1.
Эндиликда «Челси» 50 очкоси билан турнир жадвалининг тўртинчи ўрнида қолмоқда, «Уотфорд» 30 очкоси билан 11-ўринда жойлашган.
Англия чемпионати
26-тур
Уотфорд – Челси 4:1 (1:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 42, пенальти Дини, 1:1 – 82 Азар, 2:1 – 84 Янмат, 3:1 – 88 Деулофеу, 4:1 – 90 Перейра.
Уотфорд – Карнезис, Мариаппа, Предль, Холебас, Янмат, Капу, Дукуре, Зегелар, Деулофеу (Каррильо, 89), Ришарлисон (Перейра, 65), Дини (Грэй, 90).
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Давид Луиз, Кэйхилл, Мозес, Канте, Бакайоко, Дзаппакоста, Виллиан (Фабрегас, 34), Педро (Жиру, 64), Азар.
Огоҳлантиришлар: Бакайоко (25), Ришарлисон (45), Предль (50), Давид Луиз (58), Фабрегас (62).
Четлатиш: Бакайоко (30).
Мавзуга оид
14:28 / 09.01.2026
Телевидениедан мураббийликка ўтган, Рунига ёрдамчилик қилган – «Челси»даги янги «ноунейм» ҳақида
13:35 / 05.01.2026
«Сити» ва «Ливерпул» яна очко йўқотди, «Реал»да янги юлдуз порлади
18:30 / 01.01.2026
«Челси» бош мураббий Энцо Марескани истеъфога чиқарди
22:28 / 17.12.2025