Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Жаҳон банки Digital CASA лойиҳасини ишга туширмоқда
Фото: Mitc.uz
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Жаҳон банкининг Ўзбекистонга ташриф буюрган махсус вакиллари гуруҳи билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур делегация мамлакатда «Рақамли Марказий Осиё — Жанубий Осиё» (Digital CASA) лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўриш юзасидан ташриф буюрган. Бутунжаҳон банки вакиллари ташрифлари жараёнида Ўзбекистондаги рақамли ривожланиш ҳолати ва натижалар хусусида ҳам музокаралар олиб боришмоқда.
Digital CASA лойиҳаси Осиёнинг ривожланаётган мамлакатларидаги АКТ инфратузилмани ривожлантириш, электрон ҳукумат учун тизимлари ишлаб чиқариш, рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва бошқа йўналишларда фаолият олиб боришни кўзлайди. Учрашувда ҳар иккала томон Digital CASA лойиҳаси бўйича ўз фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларини баён қилдилар.
Ўзбекистон томони мамлакатда ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида кутилаётган жиҳатлар ҳақида ўз қарашларини маълум қилди. Шундан келиб чиқиб, Жаҳон банки билан ҳамкорликнинг мамлакат ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари тармоқларини ривожлантиришдаги аҳамияти қайд этилди.
Учрашувда лойиҳани ишлаб чиқиш юзасидан кейинги режалар белгилаб олинди. Шунингдек, Жаҳон банкининг махсус вакиллари Ўзбекистондаги вазирлик ва идоралар, жумладан IT-муассасалар билан учрашувларини давом эттиришмоқда.
Мавзуга оид
10:09
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
22:40 / 23.01.2026
Жаҳон банки Марказий Осиёда биринчи электр энергия бозори яратилишини қўллаб-қувватлайди
14:25 / 26.12.2025
Президент: тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун барча чоралар кўрилади
20:58 / 13.12.2025