Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Кореяга боради – ОАВ
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон яқин вақт ичида Жанубий Кореяга йўл олади. Бу ҳақда «Рёнхап» расмий шахсларга асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Ким Ё Чжон Сеулга ташриф буюрадиган юқори мансабли амалдорлар делегацияси аъзосига айланади.
Агентлик маълумотларига кўра, КХДР Олий халқ йиғилиши раиси ва Шимолий Корея расмий раҳбари Ким Ён Нам бошчилик қиладиган делегациядан 22 киши ўрин олади.
Аввалроқ, Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин Пёнгчангдаги қишки олимпия ўйинлари-2018 очилиш маросимида Ким Ён Нам билан учрашиши маълум бўлганди. Ушбу ҳодиса даражаси Жанубий Корея томонидан «жуда баланд» деб баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026