Жаҳон | 07:36 / 07.02.2018
9051
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжоннинг Габала шаҳри ислом дунёси туризмининг пойтахтига айланади

Фото: Anadolu

Озарбойжоннинг Габала шаҳри 2020 йилда ислом дунёси туризмининг пойтахтига айланади.

Озарбойжон маданият ва туризм вазирлигининг хабар беришича, ушбу қарор Бангладешнинг пойтахти Даққада бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар туризм вазирларининг Х анжумани якунларига кўра қабул қилинди.

Шунингдек, туризм вазирларининг кейинги – ХI анжумани 2020 йилда Габалада ўтишига келишиб олинди.

Анжуман якунларига кўра, Озарбойжон ИҲТнинг туризм бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитаси аъзоси этиб сайланди.

Габала Озарбойжон пойтахти Бокудан 225 км шимолда жойлашган ва мамлакатнинг энг оммавий сайёҳлик йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид