Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолияти бўйича қарор имзолади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг бошқарув ходимлари чекланган сони 107 нафар бўлган марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва Туризмни ривожлантириш департаментларининг намунавий тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига, зарур ҳолларда, ходимларнинг штатдаги белгиланган умумий сони доирасида қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.
Белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг марказий аппарати ходимларининг сони босқичма-босқич кўпайтирилади, жумладан:
биринчи босқич — 2018 йил 10 февралдан Қўмита марказий аппарати ходимларининг сони 79 нафаргача;
иккинчи босқич — 2019 йил 1 январдан Қўмита марказий аппарати ходимларининг сони 107 нафаргача етказилади.
Белгилаб қўйилишича, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри Туризмни ривожлантириш департаментлари, шунингдек, Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тасарруфида бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ–2666-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юкланди.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026