Жаҳон | 20:17 / 08.02.2018
17355
2 дақиқада ўқилади

БАА 10 мартдан эътиборан қозоғистонликларга визани бекор қилади

Фото: Getty Images

Қозоғистонликлар 2018 йил 10 мартдан эътиборан Бирлашган Араб Амирликларига визасиз бора олишади. Бу ҳақда БААнинг Қозоғистондаги элчихонасига асосланиб, Tengrinews.kz хабар бермоқда.

«Қозоғистоннинг дўстона халқини 10 мартдан эътиборан Қозоғистон фуқароларига Бирлашган Араб Амирликларида 30 кун визасиз юриш режими кучга кираётгани билан табриклаймиз», дейилади Элчихонанинг Твиттерда қолдирилган хабарида.

Бундан сал олдинроқ Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Қайрат Абдураҳмонов Бирлашган Араб Амирликлари билан виза режими ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтган эди:

«Виза режимига боғлиқ ҳолат бир томондан режимнинг енгиллаштирилишини назарда тутса, бизнинг ҳолатимизда миграцион назорат ва хавфсизлик масалалари, жумладан, миллий хавфсизликнинг самарадорлигини оширишни талаб этади», — деган Қозоғистон ТИВ раҳбари Қайрат Абдураҳмонов.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид