Жаҳон | 07:53 / 08.02.2018
2581
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада президент сайловлари 22 апрелда ўтадиган бўлди 

Фото: РИА Новости / Дмитрий Знаменский

Венесуэлада президент сайловлари 2018 йил 22 апрелда ўтадиган бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Миллий сайлов кенгаши раҳбари Тибисай Лусена маълум қилди. 

“Сайловлар 22 апрелга белгиланди”, деб айтган Лусена.

Лусена баёноти олдидан Венесуэла президенти Николас Мадуро мухолифат билан келишув имзолаганини маълум қилганди. Ушбу келишув Доминикан Республикасидаги музокаралар натижаси бўлган. Бу ҳужжат Венесуэла ҳукумати делегацияси томондангина имзоланган. Мухолифат ҳужжатни ўрганиб чиқиш учун вақт олган ва оқибатда уни имзоламаган. Шу тариқа ҳозирча бу ҳужжат мухолифат билан келишилмаган.

Доминикан Республикаси президенти Данило Медина 7 февралда маълум қилганидек, музокаралар давомида сайловлар ўтадиган сана белгилаб олинган. Мухолифат сайловлар 10 июнда ўтишини, ҳукумат эса 8 мартда ўтишини талаб қилган. Натижада сайловларни 22 апрелда ўтказишга келишиб олинган.

Аввалроқ Венесуэла мухолифати ҳукумат билан мамлакатдаги вазиятни яхшилаш бўйича “нолойиқ” келишувни имзоламаслигини айтган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид