Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва областидаги кушхонада газ баллони портлаши оқибатида ўзбекистонликлар жабрланди
Москва областида газ баллонининг портлаши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жабр кўрди. Улардан уч нафари жонлантириш бўлимида қолмоқда, яна икки нафари унча жиддий бўлмаган жароҳатлар олди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига асосан хабар бермоқда.
Ушбу ҳодиса Торбеево қишлоғидаги фермер хўжаликларидан бирида содир бўлган.
«Мол сўйиш бўйича корхонанинг хўжалик буюмлари сақланадиган иншоотида техника хавфсизлиги қоидалари бузилиши туфайли газ баллони портлаб кетган», - дея хабар беришган Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан.
Бу ҳодисага газ баллонидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари бузилиши сабаб бўлган.
Мавзуга оид
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:36 / 29.05.2026